«лолагул қаллиханова» тегли мақолалар


Прокурор Тажимуратовга 18 йил, Каллихановага эса — 11 йил беришни сўради
11 январ 2023, 23:21 1

Прокурор Тажимуратовга 18 йил, Каллихановага эса — 11 йил беришни сўради

Давлат айбловчиси Нукус воқеалари бўйича асосий айбланувчилар бўлган Даулетмурат Тажимуратовга 18 йил, Лолагул Каллихановага эса 11 йил қамоқ жазосини беришни сўради. Иш бўйича бошқа судланувчиларга камроқ муддат, фақат икки гумондорга — уй қамоғи жазоси сўралди.

«Камалов ва Оринбаев кўрсатма беради деб умид қиламиз» — Нукус воқеалари бўйича комиссия аъзоси
26 декабр 2022, 12:33

«Камалов ва Оринбаев кўрсатма беради деб умид қиламиз» — Нукус воқеалари бўйича комиссия аъзоси

Парламент комиссияси аъзоси Гулноз Мамарасулова «Газета.uz» билан суҳбатда Нукус воқеалари бўйича суд жараёни қандай кечаётгани, Қорақалпоғистоннинг собиқ ва амалдаги раҳбарининг кўрсатмаси муҳимлиги, қолаверса, нима учун комиссия ҳалигача ўз ҳисоботини эълон қилмагани ҳақида сўзлаб берди.

«Фарзандларидан айрилган одамлардан кечирим сўрайман» — Лолагул Каллиханова
1 декабр 2022, 16:15

«Фарзандларидан айрилган одамлардан кечирим сўрайман» — Лолагул Каллиханова

Бухоро вилоят судида бўлиб ўтаётган Нукус воқеалари бўйича суднинг иккинчи кунида Лолагул Каллиханова кўрсатма берди. «Жўқорғи Кенгес халқ билан бироз маслаҳат қилганида, бундай нарсалар бўлмасди», деди у. Каллиханова ўша ҳодисалар вақтида ҳалок бўлганларнинг яқинларидан кечирим сўради.

Нукус воқеаларида 6,7 млрд сўм зарар етказилган — айблов
28 ноябр 2022, 16:50

Нукус воқеаларида 6,7 млрд сўм зарар етказилган — айблов

Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган 22 кишига қўзғатилган жиноят иши хулосаларида тартибсизликлар натижасида 6,7 млрд моддий зарар етказилгани айтилди. Гумонланувчиларнинг шахси аниқланди. Уларга яқинлари билан навбатма-навбат қисқа суҳбат ўтказишга руҳсат берилди.

Даулетмурат Тажимуратов айбланувчи, Лолагул Қаллиханова гумонланувчи сифатида жалб этилди
8 июл 2022, 12:31

Даулетмурат Тажимуратов айбланувчи, Лолагул Қаллиханова гумонланувчи сифатида жалб этилди

Бош прокуратура Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан қўзғатилган жиноий иш бўйича 14 киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Адвокат ва журналист Даулетмурат Тажимуратовга айблов эълон қилинди, журналист Лолагул Қаллиханова гумонланувчи сифатида жалб қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг